Vaqtinchalik konsullik ro'yxatga olish uchun ro'yxatdan o'tish

Qabul vaqti:

  • Dushanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Seshanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Chorshanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Payshanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Juma: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Shanba: none dan none gacha
  • Yakshanba: none dan none gacha


Хорижда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинчалик консуллик рўйхатига олиш

 

Хорижга хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, ишга ва ўз оиласи билан бирлашиш учун чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар борган мамлакатида қонуний тарзда яшаётган бўлса ва мамлакатга олти ойдан ортиқ муддатга борган бўлса вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.

Хорижда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаси рўйхатига олиниш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  1. интерактив консуллик хизматлар веб-портали орқали тўлдирилган рўйхатга олиш варақаси;
  2. паспорт (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси билан;
  3. 16 ёшга тўлмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси (биометрик паспорт, нобиометрик паспорт, хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда) нусхаси билан;
  4. ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортидаги бола ҳақидаги маълумотлар киритилган саҳифаси нусхаси (бола ҳақидаги маълумотлар ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортига киритилган ҳолда хорижга чиққан бўлса);
  5. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижий давлат қонунчилиги талабларига мувофиқ (виза, яшаб туриш ҳужжати, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва шу кабилар) бўлиб туришининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси билан;
  6. 3 х 4 см ўлчамдаги 1 дона фотосурат (электрон рўйхатга олиш варақасини тўлдиришнинг имкони бўлмаганда);
  7. хорижга хизмат сафарига чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун буйруқ ёки хизмат сафари гувоҳномасининг нусхаси;
  8. хорижга ўқишга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ўқиш жойидан маълумотнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар;
  9. хорижга даволанишга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ёки бўлиб турган мамлакат тиббиёт муассасаси томонидан берилган тиббий ҳужжатлар (тиббий маълумотнома, тиббий муассаса таклифномаси ва шу кабилар);
  10. хорижга ишлашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун иш жойидан маълумотнома ёки меҳнат шартномасидан нусха;
  11. никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг (оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга чиқиб кетган фуқаролар учун) ҳамда вояга етмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (биргаликдаги никоҳдан болалар бўлганда) нусхалари;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик ҳисобига қўйиш учун интерактив консуллик хизматлар веб-портали орқали мурожаат қилганда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг «PDF» форматида сканер қилинган нусхалари тизимга жойлаштирилади.