Хорижда доимий бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик рўйхатига олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик ваколатхоналарида доимий консуллик рўйхатига Ўзбекистон Республикасидан хорижга доимий яшашга чиқиш варақаси билан ёки чет элда доимий яшашга рухсат берувчи стикерлари билан ўрнатилган тартибда чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар олинади. Шу қаторда, хорижда туриб Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали хорижда яшашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган фуқролар хам доимий рўйхатга олинади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик рўйхатига олиниш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик ҳисобига қўйиш учун интерактив консуллик хизматлар веб-портали орқали мурожаат қилганда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг «PDF» форматида сканер қилинган нусхалари тизимга жойлаштирилади.