Xorijga chiqish biometrik pasportini rasmiylashtirish yoki almashtirish

Qabul vaqti:

  • Dushanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Seshanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Chorshanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Payshanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Juma: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Shanba: none dan none gacha
  • Yakshanba: none dan none gacha


Хорижда турган ҳамда вақтинчалик консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. интерактив консуллик хизматлар веб-портали орқали тўлдирилган электрон анкета;
  2. илгари берилган нобиометрик, биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ёзувлар мавжуд варақларидан нусҳалари;
  3. расм 35х45 мм (1 та);
  4. ўқишни тасдиқловчи маълумотнома (талабалардан), иш жойидан маълумотнома ёки меҳнат шартномаси нусҳаси (ишлаётган фуқаролардан), тиббиёт идораларидан маълумотнома (даволанишга келган фуқаролардан),  қариндошчиликни тасдиқловчи ҳужжат нусҳаси (оиласи билан бирлашишга келган фуқаролардан);
  5. фуқаронинг ҳорижда яшашга руҳсат берувчи ҳужжат (виза, миграция карточкаси ва хкз) нусҳаси билан;
  6. ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);
  7. паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги мутассади ташкилотлар томонидан берилган маълумотнома (паспорт йўқолган тақдирда);
  8. фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёхуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.

 

Хорижда ота-онаси билан яшаётган, вақтинчалик консуллик рўйхатига олинган 16 ёшга тўлмаган ҳамда 16 ёшга қадар паспорт расмийлаштирилмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. интерактив консуллик хизматлар веб-портали орқали тўлдирилган электрон анкета;
  2. туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун), паспорт (паспорт расмийлаштирилганлар учун) ва ёзувлар мавжуд варақларидан нусҳалари;
  3. расм 35х45 мм (1 та);
  4.  ота-онасининг нобиометрик, биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ёзувлар мавжуд варақларидан нусҳалари (агар паспорт биринчи марта расмийлаштирилаётган бўлса). 
  5. фуқаронинг ҳорижда яшашга руҳсат берувчи ҳужжат (виза, миграция карточкаси ва хкз) нусҳаси билан (агар мавжуд бўлса);
  6. Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаётган ота ёки она биридан фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга нотариал тасдиқланган розилиги (агар вояга етмаган фуқаро ота ёки она бири билан биргаликда вақтинчалик консуллик рўйхатида туради);
  7. фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (вояга етмаганлар учун);
  8. паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги мутассади ташкилотлар томонидан берилган маълумотнома (паспорт йўқолган тақдирда);
  9. фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёхуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.

 

_________________________________________________________

Хорижда турган ҳамда доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. интерактив консуллик хизматлар веб-портали орқали тўлдирилган электрон шаклдаги сўровнома;
  2. илгари берилган нобиометрик, биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ёзувлар мавжуд варақларидан нусҳалари;
  3. расм 35х45 мм (1 та);
  4. фуқаронинг ҳорижда яшашга руҳсат берувчи ҳужжат (виза, миграция карточкаси ва хкз) нусҳаси билан;
  5. паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги мутассади ташкилотлар томонидан берилган маълумотнома (паспорт йўқолган тақдирда);
  6. фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёхуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.

 

Хорижда ота-онаси билан яшаётган, доимий консуллик рўйхатига олинган 16 ёшга тўлмаган ҳамда 16 ёшга қадар паспорт расмийлаштирилмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. интерактив консуллик хизматлар веб-портали орқали тўлдирилган электрон шаклдаги сўровнома;
  2. туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун), паспорт (паспорт расмийлаштирилганлар учун) ва ёзувлар мавжуд варақларидан нусҳалари;
  3. расм 35х45 мм (1 та);
  4.  ота-онасининг нобиометрик, биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ёзувлар мавжуд варақларидан нусҳалари (агар паспорт биринчи марта расмийлаштирилаётган бўлса). 
  5. фуқаронинг ҳорижда яшашга руҳсат берувчи ҳужжат (виза, миграция карточкаси ва хкз) нусҳаси билан (агар мавжуд бўлса);
  6. агар 16 ёшга тўлмаган фуқаронинг ота ёки онаси чет эл фуқароси бўлса,  унинг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга нотариал тасдиқланган розилиги;
  7. Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаётган ота ёки она биридан фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга нотариал тасдиқланган розилиги (агар вояга етмаган фуқаро ота ёки она бири билан биргаликда доимий консуллик рўйхатида туради);
  8. фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (вояга етмаганлар учун);
  9. паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги мутассади ташкилотлар томонидан берилган маълумотнома (паспорт йўқолган тақдирда);
  10. фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёхуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.