Получение ЭЦП (электронная цифровая подпись)

Время приема:

  • Понедельник: от 09:30 до 17:00
  • Вторник: от 09:30 до 17:00
  • Среда: от 09:30 до 17:00
  • Четверг: от 09:30 до 17:00
  • Пятница: от 09:30 до 17:00
  • Суббота: от none до none
  • Воскресенье: от none до none


Электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун аризачи консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар билан бевосита мурожаат қилади:

  1. шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва нусҳаси;
  2. жисмоний шахслар учун – Ўзбекистон Республикасида олинган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
  3. юридик шахслар учун – юридик шахснинг тўлиқ номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) қайд қилинган юридик шахснинг хати (нотариал тасдиқланган ҳолда);

Агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, сўровномага ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисида юридик шахснинг хати (нотариал тасдиқланган ишончнома) илова қилинади.

ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси консуллик муассасасининг мансабдор шахсига ЭРИ калитини ва ЭРИ калитининг сертификатини электрон ҳужжат шаклида ёзиб қўйиш ва сақлаш учун ўзга маълумотлар манбаини (флешка) тақдим этади.