Doimiy yashashga qolishni rasmiylashtirish

Qabul vaqti:

  • Dushanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Seshanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Chorshanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Payshanba: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Juma: 09:30 dan 17:00 gacha
  • Shanba: none dan none gacha
  • Yakshanba: none dan none gacha


Ҳорижда доимий яшаш учун рухсатномани расмийлаштириш тартиби

Вақтинча яшаш учун хорижга чиқиб кетган, у ерда қонуний тарзда яшаётган ҳамда хорижда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий яшаш учун рухсатномани расмийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари шарт:

  1. ариза;
  2. белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  3. паспорт ва унинг нусхаси (биометрик бўлмаган намунадаги паспорт ёки биометрик паспорт ёхуд хорижга чиқиш биометрик паспорти);
  4. туғилганлик ҳақида гувоҳноманинг нусхаси;
  5. ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);
  6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-оналарининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги;
  7. ҳорижда яшашга руҳсат берувчи ҳужжат нусхаси таржимаси билан;
  8. 2 расм